Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг котибият мудири Т.Гаппаров бошчилигида Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
янв.21
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
янв.21
ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, ҳудуддаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида муассасада тарбияланувчи болалар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, гуруҳ хоналарининг ҳолати, болаларнинг хавфсизлиги, овқатланиш сифати ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, боғча маъмурияти ва масъул ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, муассасанинг кундалик фаолияти, мавжуд имкониятлари, эҳтиёжлари ҳамда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Болаларнинг соғлом, хавфсиз ва қулай муҳитда тарбияланиши учун зарур шароитларни янада яхшилаш бўйича таклифлар тингланди.
Депутат томонидан мактабгача таълим тизими болаларнинг келгуси билим ва тарбия асосларини шакллантиришда муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шу боис мазкур соҳадаги ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиш, муассасаларда таълим сифати ва тарбия жараёнини янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда уларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда босқичма-босқич ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди.
Бундай ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад — маҳаллаларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада яхшилаш, болалар учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда аҳоли мурожаатлари ва таклифларини жойида ўрганишдан иборат.

Slide 1 of 2