ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРГА ҲИСОБОТ БЕРДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан 25-Қизилқиёқ сайлов округида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида депутат томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, депутатлик фаолияти, аҳоли мурожаатлари асосида ҳал этилган масалалар ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Шунингдек, сайловчилар томонидан ҳудуддаги йўллар ҳолати, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, ободонлаштириш ишлари ҳамда бошқа ижтимоий масалалар бўйича таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чоралар кўриш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув очиқ мулоқот ва савол-жавоблар руҳида ўтиб, фуқароларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Депутат аҳоли манфаатларини таъминлаш ҳамда мурожаатларни ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишини таъкидлади.