Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ДЕПУТАТ ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
янв.21
Депутат аҳоли билан учрашиб, муаммоларни ўрганди ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Қодиров Икромжон Жўраевич сайлов округида жойлашган Қуйи Қораполвон маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.
янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАР ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРДИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада аҳоли билан учрашув ўтказилиб, депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот берилди.
янв.21
ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
янв.21
ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган асфалтлаш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРГА ҲИСОБОТ БЕРДИ
янв.21
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА” ЛОЙИҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
янв.21
ТЕЗ ЁРДАМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ҚОРАПОЛВОН ОП ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН ОП ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда 14-Тошкент сайлов округи депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан Қораполвон оилавий поликлиникаси фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, муассасанинг моддий-техник базаси, беморларни бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш ҳолати ҳамда мавжуд муаммолар таҳлил қилинди.
Шунингдек, муассаса биноси узоқ йиллардан буён таъмирланмаганлиги сабабли айрим хоналарнинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги, бинода жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Ўрганиш якунлари бўйича поликлиника биносини таъмирлаш ва тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун тегишли маблағлар ажратиш юзасидан масъул ташкилотларга таклифлар киритиш ҳамда масалани доимий назоратда сақлаш бўйича келишиб олинди.
Фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббиёт муассасаларида муносиб шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 2