ЗАКОВАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда китобхонлик ва билимга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал тадбири ўтказилди.
Тадбирда туманнинг турли маҳаллаларидан келган уюшмаган ёшлар иштирок этиб, тарих, адабиёт, илм-фан, миллий қадриятлар ва замонавий ҳаётга оид қизиқарли саволлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Интеллектуал баҳслар қизғин ва муросасиз кечиб, иштирокчилар ўз билим ва тафаккурларини намоён этиш имконига эга бўлдилар. Тадбир якунида фаол қатнашган ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундай тадбирлар ёшларнинг интеллектуал ривожланишига хизмат қилиш билан бирга, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга муҳим ҳисса қўшади.