Фуқаролар мурожаати жойида ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ҳамда 22-Навкент сайлов округи депутати Қодирова Оишахон томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар мурожаати асосида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида ичимлик суви тармоғидаги қувур ёрилиши натижасида аҳоли хонадонларига сув етиб боришида муаммо юзага келаётгани аниқланди.
Мазкур ҳолат жойида кўздан кечирилиб, муаммони тезкор бартараф этиш, қувурни таъмирлаш ҳамда аҳолини ичимлик суви билан барқарор таъминлаш бўйича масъул ташкилотларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва ижобий ҳал этиш борасидаги депутатлик назорати давом эттирилади.