Jańalıqlar

Таълимга эътибор — амалий кўмакда намоён
Таълимга эътибор — амалий кўмакда намоён
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида сайлов округидаги 33-сонли умумтаълим мактабида бўлдилар.
🔎 Ўрганиш давомида таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, таъмирталаб қисмлари ҳамда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Ўқувчиларнинг иссиқ ва қулай хоналарда таълим олиши учун зарур шароитларни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
📋 Депутатлар фаолиятида муҳим бўлган 24 та тавсиянинг жойлардаги муаммоларни бевосита ўрганиш, ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатига эътибор қаратиш ва аниқланган масалалар ечимига амалий ҳисса қўшишга оид йўналишлари мазкур ташрифда ўз ифодасини топди.
🤝 Депутат Ҳабибулло Мирзалиев ўз маблағи ҳисобидан 2 миллион сўмлик қурилиш материалларини харид қилиб, мактабдаги таъмирлаш ишлари учун тақдим этди.
Бу кўмак таъмирлаш ишларини давом эттириш, мактабни мавсумга тайёрлаш ҳамда болалар учун муносиб таълим муҳитини яратишга қаратилди.
💬 Болаларнинг бугунига эътибор — уларнинг эртасига қўйилган мустаҳкам пойдевор. Ҳар бир амалий ёрдам ортида келажак авлод тақдирига дахлдорлик мужассам.
Slide 1 of 7