Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Оқтом маҳалласида хонадонбай ўрганиш ўтказди

Оқтом маҳалласида хонадонбай ўрганиш ўтказди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов «Оқтом» маҳалласида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хонадонларда доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Ўрганиш давомида маҳалла масъуллари билан хонадонбай хатлов натижалари, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича белгиланган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг ижтимоий реестрга киритилган ҳамда кўмакка эҳтиёжи бўлган оилаларнинг хонадонларига борилиб, яшаш шароити, оила аъзоларининг бандлиги ва даромад топиш имкониятлари билан танишилди. Фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Ҳар бир оиланинг эҳтиёжи ва имкониятидан келиб чиқиб, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш юзасидан масъуллар билан амалий чоралар муҳокама қилинди.
Шунингдек, аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш, оилалар билан индивидуал ишлаш ва белгиланган чора-тадбирлар натижадорлигини таъминлашга эътибор қаратилди. Мазкур масалалар депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 7