Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

39-СОНЛИ МАКТАБДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЎРГАНИЛДИ

39-СОНЛИ МАКТАБДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодирова Ойшахон томонидан сайлов округида жойлашган 39-сонли умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди.
🔎 Ўрганишда таълим муассасасининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ҳамда ўқувчи ва педагоглар учун яратилган шароитларга эътибор қаратилди.
📌 Мазкур ўрганиш таълим муассасасида куз-қиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, дарс жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш ва болалар учун қулай шароит яратишга қаратилган депутатлик назорати доирасида амалга оширилди.

Slide 1 of 1