Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

58-СОНЛИ МАКТАБДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

58-СОНЛИ МАКТАБДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, доимий комиссия раислари Қодиров Икромжон Жўраевич, Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳамда депутат Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан Кенгаш сессияси қарори ижроси доирасида тумандаги 58-сонли мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди.
🔎 Ўрганиш давомида таълим муассасасида мавсумга тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар, ўқувчилар ва педагоглар учун қулай шароит яратиш ҳамда ёқилғи захирасини шакллантириш ҳолати билан танишилди.
✅ Мактабга куз-қиш мавсумида фойдаланиш учун 90 тонна кўмир келтирилгани қайд этилди. Ёқилғи захирасининг мавжудлиги совуқ кунларда таълим жараёнини узлуксиз ташкил этиш ва синф хоналарида зарур ҳароратни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
📌 Таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига пухта тайёрлашда ёқилғи таъминоти билан бир қаторда, иситиш тизимларининг созлиги, хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимдир.
🤝 Мазкур ўрганиш Кенгаш сессиясида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижросини кўриб чиқиш ва таълим муассасасининг мавсумга тайёргарлик ҳолати билан бевосита танишишга қаратилди.

Slide 1 of 3