Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

КЕНГАШ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Кенгашнинг VII-22-34-6-90-K/26-сонли қарори ижроси доирасида Водий ва Обод маҳаллаларидаги кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳоли учун қулай шароит яратишга қаратилган лойиҳа ва амалга оширилаётган ишлар билан жойида танишилди. Хусусан, болалар ўйин майдончалари ва спорт ҳудудларини ташкил этиш, пиёдалар йўлакларини барпо қилиш, ўриндиқлар ўрнатиш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳада белгиланган ишларга эътибор қаратилди.
Мазкур ободонлаштириш ишлари кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши ҳамда аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 2