КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШДА МАНЗИЛЛИ ВА ХОНАДОНБАЙ ЁНДАШУВ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Янгиобод» маҳалласида эҳтиёжманд аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳар бир оиланинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, барқарор даромад манбасини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фуқаролар билан хонадонбай мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг касб-ҳунари, қизиқишлари, мавжуд имкониятлари ҳамда қайси йўналишда фаолият юритиш истаги борлиги аниқланди.
Шунингдек, маҳалла «еттилиги» билан хонадонбай хатлов натижалари, аниқланган муаммолар ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Масъулларга ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш, аниқланган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлаштириш ва тадбиркорликка йўналтириш орқали улар учун барқарор даромад манбаларини яратиш бўйича амалий чораларни кучайтириш вазифалари белгиланди.
Ўрганиш давомида аниқланган масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.