Jańalıqlar

ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛИШИ: СИФАТ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛИШИ: СИФАТ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари Қодиров Икромжон Жўраевич ва Отабоев Фахриддин Жўрабоевичлар томонидан Қораполвон маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган янги кўприк қурилиши ишлари депутатлик назорати тартибида ўрганилди.
PQ–454-сон қарорга асосан, Радивон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қиймати 4,5 миллиард сўм бўлган янги кўприк «MARJONA SHAHNOZA» МЧЖ томонидан барпо этилмоқда.
Ўрганиш давомида кўприк плиталарини ўрнатиш ва бетон қопламасини ётқизиш ишлари амалга оширилгани, айни вақтда эса кўприкка олиб борувчи йўлда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани маълум бўлди. Депутатлар қурилишнинг сифати, белгиланган меъёрларга мувофиқлиги ҳамда объектни ўз муддатида фойдаланишга топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида аҳоли вакиллари томонидан кўприк орқали ўтувчи ичимлик суви тармоғи билан боғлиқ масала кўтарилди. Мазкур мурожаат депутатлар томонидан қабул қилиниб, уни белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.
Қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг сифатли якунланиши, шунингдек, аҳоли мурожаатининг ижобий ҳал этилиши депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 4