Jańalıqlar

ДЕПУТАТЛАР ОНЛАЙН СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР
ДЕПУТАТЛАР ОНЛАЙН СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан маҳаллий Кенгашлар раислари ва депутатлари учун ташкил этилган онлайн семинарда иштирок этдилар.
Семинарда ҳудудларда барқарор иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқаролар даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш йўналишида таъсирчан депутатлик назоратини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлашни самарали ташкил этиш, сайлов округларидаги муаммоларни манзилли ўрганиш, уларнинг ечими бўйича депутатлик сўровлари юбориш ҳамда масъул ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.
Тадбир давомида депутатларнинг янги иш ўринлари яратиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва фуқаролар мурожаатларини ижобий ҳал қилишдаги масъулиятини янада ошириш лозимлиги таъкидланди.
Семинарда берилган тавсия ва вазифалардан депутатлик фаолиятида, аҳоли билан учрашувлар ҳамда ҳудудий ўрганишларда самарали фойдаланиш белгилаб олинди.
Slide 1 of 2