35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг иш режасига асосан, бугун 16-Бешбулоқ сайлов округида жойлашган Кўрик маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Кенгаш котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан Кўрик маҳалласи фуқаросининг мурожаати маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Мулоқот жараёнида мурожаатда кўтарилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ўрганиш натижаси бўйича мутасаддиларга белгиланган тартибда амалий чоралар кўриш ҳамда мурожаат ижросини назоратга олиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 1