35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АМАЛДА: КЎЧАЛАРГА ЁРИТИШ ЧИРОҚЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

 ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АМАЛДА: КЎЧАЛАРГА ЁРИТИШ ЧИРОҚЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА
Жараён ҳудуд депутати томонидан депутатлик назоратига олинган.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович томонидан Маданият маҳалласи аҳолисининг кўчаларни тунги вақтда ёритиш билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилган эди.
Аниқланган муаммони бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди. Мазкур сўров натижасида маҳалла кўчаларига замонавий ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу ишлар ҳудудни ободонлаштириш, аҳолининг тунги вақтда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда кўчаларда қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 1