35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

DEPUTAT NAZORATI

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши бош мутахассиси Л.Тошқувватов ham S.Abduvaliyevalar tomonidan
Қуйитош маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган пиёдалар йўлаги қурилиши жараёни юзасидан билдирган мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг бориши, бажарилаётган ишларнинг сифати, лойиҳа талабларига мувофиқлиги ҳамда қурилиш муддатларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, мазкур пиёдалар йўлаги ўқувчилар, ота-оналар ва маҳалла аҳолиси учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш шароитини яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Ўрганиш натижаларига кўра, масъул ташкилотлар ва пудратчига қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, сифат талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда якунлаш, шунингдек, қурилиш жараёнида хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Мазкур масала юзасидан олиб борилаётган ишлар Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 3