ТОМОРҚА ВА ЧОРВАЧИЛИК — АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ МАНБАИ
ТОМОРҚА ВА ЧОРВАЧИЛИК — АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ МАНБАИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Нажмиддинов Асадулла Икромович «Соҳил» маҳалласида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, такрорий ва кечки экинларни ўз вақтида экиш ҳамда чорвачиликни ривожлантиришга бағишланган амалий семинарда иштирок этди.
Семинар давомида томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, сув ва минерал ўғитларни тежамкор ишлатиш, аҳоли хонадонларида даромадли экин турларини етиштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, ПҚ–322-сонли қарор талаблари асосида замонавий молхоналар ташкил этиш, юқори маҳсулдор ва зотли чорва ҳайвонларини кўпайтириш ҳамда чорвачилик орқали аҳоли даромадини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Депутат томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун қўшимча даромад манбаларини яратишда томорқа ва чорвачилик имкониятларидан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.