ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ 25-СЕССИЯСИДА 1650 НАФАР ФУҚАРОНИНГ ЕР ВА МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
⏺ Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 25-сессиясида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун ижроси доирасида фуқароларнинг ер участкалари ва уларда қурилган бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш масаласи кўриб чиқилди.
⏺Сессия давомида 1650 нафар фуқаронинг ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда ушбу ерларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича тегишли Кенгаш қарори қабул қилинди.
⏺ Мазкур қарор фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулкий ҳуқуқларини қонунийлаштириш, ер ва мулк муносабатларида ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ҳамда аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
⏺ Сессияда мазкур қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, амалга оширилаётган енгилликлар ҳамда ҳуқуқларни эътироф этиш тартиби юзасидан ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.
🤝 Энг муҳими, фуқароларнинг кўп йиллар давомида ечимини кутиб келаётган масалаларининг ижобий ҳал этилиши аҳолининг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, давлат органларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.