35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁШ ОИЛАЛАРНИ ЯРАШТИРИШ ВА ОИЛАЛАРНИ АСРАБ ҚОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН ЁШ ОИЛАЛАРНИ ЯРАШТИРИШ ВА ОИЛАЛАРНИ АСРАБ ҚОЛИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
Бугун Янгиқўрғон тумани Маданият марказида ажрим ёқасига келиб қолган ҳамда ўзаро низоли вазиятда яшаётган ёш оилалар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда 5 та ёш оиланинг муаммолари атрофлича ўрганилиб, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш, эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни тиклаш, фарзандлар манфаатини ҳимоя қилиш ҳамда оилаларни асраб қолиш бўйича амалий чоралар кўрилди.
Олиб борилган самимий мулоқотлар, тушунтириш ва яраштириш ишлари натижасида 3 та оила яраштирилди. Қолган 2 та оиланинг мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этиш ва улар ўртасида ярашувга эришиш мақсадида қўшимча ишлар олиб бориш учун муайян муддат белгиланди.
Яраштириш жараёнида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган округдаги оилаларнинг муаммоларини бартараф этиш, соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва оилаларни асраб қолиш юзасидан зарур тавсия ҳамда таклифлар берди.
Шунингдек, ҳар қандай оилавий келишмовчиликни ўзаро мулоқот, сабр-тоқат, кечиримлилик ва ҳамжиҳатлик асосида ҳал этиш, оила муқаддаслигини асраш ҳамда фарзандлар келажагини ўйлаш муҳим экани таъкидланди.

Slide 1 of 2