ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович ҳамда туман Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон сайлов округида жойлашган Тиллатепа маҳалласида бўлиб, маҳалла ёшлар етакчисининг фаолиятини ўргандилар.
Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий тадбирларга кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ишсиз ёшлар, хориждан қайтган фуқаролар ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар билан манзилли ишлаш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Аниқланган масалалар депутатлик назоратига олиниб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш белгиланди.