Jańalıqlar

Миробод туманида аҳоли муаммолари жойида ҳал этилмоқда
Бугун "Оқ уй" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга ечим топиш мақсадида навбатдаги Сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда Миробод туман прокурори Б.Абдуллаев, туман ИИОФМБ бошлиғи У.Насритддинов, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши раиси Х.Каюмов, "Оқ уй" МФЙ худудидан сайланган депутат М.Муллабаев иштирок этди.

Қабулда фуқароларнинг муаммолари:
✍️ Ҳарбий хизматга чақирилган ёшнинг контракт тўлови;
📈 Талабаларнинг шартнома (контракт) пулларини тўлаш;
⚖️ Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун ҳимоя ордерини олиш масаласи;
🏦 Имконияти чекланган шахсларга ногиронликни расмийлаштириш;
↗️ Маҳалла ҳудудидаги бошқа ҳуқуқий муаммолар.

Натижа қандай бўлди ⬇️⬇️⬇️
✔️Қабулда аҳоли томонидан кўтарилган барча масалалар ва мурожаатлар тўлиқ ўз ечимини топди. Шунингдек, фуқароларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар, тавсиялар ва тушунтиришлар берилиб, уларнинг муаммолари бартараф этилди.

📌 Халқ билан мулоқот ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш туман мутасаддиларининг доимий диққат марказида.
Slide 1 of 8