Jańalıqlar

Аҳоли саломатлиги йўлида: Депутат 5-сонли туғруқ мажмуасидаги тиббий ускуналар ҳолатини ўрганди
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Б.Болтаева ўзининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, «Қорасув» МФЙ ҳудудида жойлашган ижтимоий объектлар фаолияти ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.

🖥 Хусусан, ҳудудда «Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш» йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар 24 та тавсиявий саволнома асосида атрофлича ўрганилди.

✔️ Ўрганиш давомида Тошкент шаҳар 5-сонли туғруқ мажмуаси фаолиятига алоҳида эътибор қаратди. Мазкур муассасага Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 2025 йил 31 январдаги III-5-17-14-199-K/25-сонли қарорига асосан, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида жами 820 млн сўмлик замонавий тиббий ускуналар харид қилинган эди.

 🔔 Депутат мажмуа масъуллари иштирокида ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган:
- ИХЛА (иммунохемилюминесцент анализатор);
- Кольпоскоплар;
- Плазмали стерилизатор каби юқори технологик тиббий техникаларнинг бугунги ҳолатини ва уларнинг хизмат жараёнида тўлиқ қувват билан ишлатилаётганини кўздан кечирди.

✔️ Ўрганиш давомида депутат Б.Болтаева туғруқ мажмуаси фаолияти билан боғлиқ айрим камчиликлар ва масалалар юзасидан масъулларга ўз эътирозларини билдирди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, депутат сўрови орқали ҳал этилиши лозим бўлган тизимли масалаларни ўз вақтида ечиш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

📌 Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши депутатлар назоратида бўлишда давом этади.
Slide 1 of 6