Jańalıqlar

НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари Қодиров Икромжон Жўраевич ҳамда Отабоев Фахриддин Жўрабоевич биргаликда Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллада истиқомат қилаётган нуронийлар билан учрашдилар.
Учрашув давомида кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий суҳбат ўтказилди. Нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси, дуолари ва эзгу тилаклари ёш авлод учун ибрат мактаби экани таъкидланди.
Шунингдек, депутатлар томонидан нуронийларга ажратилган моддий маблағлар топширилди.
✅ Бундай эзгу ишлар кексаларга ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “Инсон қадри учун” тамойилини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 1