Jańalıqlar

МАКТАБ СПОРТ ЗАЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАКТАБ СПОРТ ЗАЛИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб спорт зали фаолияти ўрганилди.

Ташриф давомида спорт залида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, спорт жиҳозларининг ҳолати, машғулотларни ташкил этиш тартиби ҳамда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, спорт зали имкониятларидан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Slide 1 of 1