Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши котибияти мудири Мадумаров Азамжон томонидан бугунги иш фаолияти самарали ташкил этиш мақсадида котибият ходимлари ўртасида иш тақсимоти амалга оширилди.
Бугунги кунга режалаштирилган устувор вазифалар муҳокама қилиниб, ҳар бир ходимга аниқ топшириқлар белгилаб берилди. Самарали иш ташкил этиш, масъулиятни ошириш ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Котибият жамоаси томонидан тизимли ва мувофиқлаштирилган иш орқали аҳоли манфаатларига хизмат қилиш устувор вазифа этиб белгиланди.