Jańalıqlar

СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА: РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИКНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА: РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИКНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши сессияси кун тартибига киритилган масалани атрофлича ўрганиш мақсадида туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида бўлдилар.
Ўрганиш жараёнида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Л. Аҳмедова иштирокида «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–528-сон Қонуни ижроси таҳлил қилинди.
Хусусан:
🔹 аҳолига репродуктив саломатликни сақлаш бўйича кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати;
🔹 оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар;
🔹 профилактик тиббий кўрикларни ташкил этиш ҳолати;
🔹 фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш;
🔹 соғлом оилани шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди.
Шунингдек, қонун талабларининг амалдаги ижросини янада самарали таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли фикр-мулоҳаза ва тавсиялар билдирилди.
Ўрганиш натижаларини умумлаштириш ҳамда мазкур масалани Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши сессиясида муҳокама қилиш учун тегишли таклифлар тайёрлаш белгиланди.

Slide 1 of 1