Jańalıqlar

Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди

Фуқаронинг мурожаати жойида ўрганилди

✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р. Мавлонов томонидан фуқародан келиб тушган мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

👥 Ўрганиш давомида мурожаат муаллифи билан суҳбат ўтказилиб, кўтарилган масаланинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилди ҳамда мавжуд ҳолат жойида кўздан кечирилди.

🔍 Шунингдек, мурожаатда баён этилган муаммони ҳал этиш юзасидан тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирлар белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

📝 Ўрганиш натижаларига кўра, мурожаатни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

🤝 Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатлар ижроси устидан депутатлик назоратини таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1