Халқ депутатлари Олтинкўл тумани кенгашининг 10-сайлов округидан сайланган депутати Райимжонов Худойберди Хабибуллаевич айни пайтда “Маслаҳат” ОШПда бўлиб, тиббиёт ходимлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилмоқда.
Ушбу ташриф давомида тиббиёт муассасасидаги шароитлар, беморларга муносабат, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифат даражаси ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилиши кутилмоқда.