КЎКЁР МАҲАЛЛАСИДАГИ КАНАЛИЗАЦИЯ МУАММОСИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Кўкёр маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Мурожаатда канализация тармоғи тўлиб қолгани оқибатида оқова сувлар кўп қаватли уйнинг ертўла қисмига тошиб, санитария ҳолатининг ёмонлашишига ҳамда аҳолига ноқулайлик туғдираётгани билдирилган эди.
Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга хабар берилиб, туман сув-оқова хизмати ҳамда «Тоза ҳудуд» ташкилоти ходимлари томонидан зарур амалий чоралар кўрилди. Канализация тармоғи тозаланиб, ертўлага тўпланган оқова сувлар бартараф этилди ва ҳудуд санитария ҳолати тартибга келтирилди.
Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва мурожаатларда кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича ишлар давом эттирилади.