Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Тошқин оқибатларининг бартараф этиш ҳолатлари ўрганилди

2026-йилнинг 1-октябрь куни бўлиб ўтган кучли ёғингарчилик туфайли туманнинг тоғли ҳудудларидаги маҳаллаларда сел тошқинлари кузатилди. Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси О.Бабайев ва Agrar, qurilish, kommunal sohalar, ekologiya, sanoat va transport masalalari bo‘yicha doimiy komissiyaси раиси Ф.Ахмедов томонларидан туманнинг “С.Хондайлиқий” маҳалласида рўй берган тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари жойига чиққан ўрганилди.

🔵Ўрганиш давомида кучли ёғингарчилик натижасида айрим ички йўлларга сел оқимлари чиқиб, йўл қатновига салбий таъсир кўрсатгани, йўл ёқалари ва айрим ҳудудларда лойқа, тош ва бошқа оқиндилар тўплангани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан аҳолининг ҳаракатланиши учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш, ички йўлларни тозалаш ҳамда сел оқибатларини тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🔵Айни пайтда туман Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси томонидан махсус техникалар жалб этилган ҳолда сел оқибатларини бартараф этиш, ички йўлларни лойқа, тош ва бошқа чиқиндилардан тозалаш, ҳаракатланиш учун яроқли ҳолатга келтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

🔵Депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар жараёни бевосита жойида кузатилиб, масъулларга йўлларни қисқа муддатларда тўлиқ тозалаш, зарур ҳолларда қўшимча техника ва ишчи кучларини жалб этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2