2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН КУЗГИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ ЭКИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Янгиқўрғон туманида 2027 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга ер майдонларини сифатли тайёрлаш, экиш ишларини белгиланган муддатларда ташкил этиш ҳамда уруғларни бир текис ундириб олиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович, соҳага дахлдор ташкилотлар масъуллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида ер майдонларини агротехник талаблар асосида тайёрлаш, тупроққа сифатли ишлов бериш, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил ва сифатли уруғлик навларини танлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, экиш жараёнида илғор агротехнологиялардан самарали фойдаланиш, уруғликни белгиланган меъёр ва чуқурликда экиш, минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Семинар якунида 2027 йил ҳосили учун белгиланган вазифаларни сифатли бажариш, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, экиш ишларини кечиктирмасдан ташкил этиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.