Ёшлар куни муносабати билан 5-Гузар сайлов округидан сайланган депутат Иқболиддин Адахамжонович Бозарбоев Гузар маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳаллага бириктирилган ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашилди.
Суҳбат давомида ёшларни бандликка жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар асосида амалий ишлар режалаштирилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.