Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Олтинкўл туманида маданият муассасалари ва кутубхоналар фаолияти ўрганилди Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири, 17-сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов томонидан ҳудуддаги маданият муассасалари ва кутубхоналар ҳолати ўрганилди.

Олтинкўл туманида маданият муассасалари ва кутубхоналар фаолияти ўрганилди

Олтинкўл тумани Кенгаши котибияти мудири, 17-сайлов округидан сайланган депутат У. Холматов томонидан ҳудуддаги маданият муассасалари ва кутубхоналар ҳолати ўрганилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мазкур муассасаларда китобхонлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Кутубхоналардаги китоб фонди етарли бўлиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда туманда китобхонлар сони 3633 нафарга етган бўлиб, бу аҳоли ўртасида китобхонлик маданияти тобора юксалиб бораётганидан далолат беради.

Slide 1 of 5