Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

КЎЧАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ

КЎЧАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан Тинчлик маҳалласида аҳоли ўртасида кўчаларни ободонлаштириш, ҳудудларни озода сақлаш ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида аҳолига кўчаларни тоза сақлаш, ариқ-зовурларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш ҳамда ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиш муҳимлиги таъкидланди.
✅ Бундай амалий ишлар маҳаллаларда санитария ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун қулай ва обод муҳит яратишга хизмат қилади.