Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

РОВУТ МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

РОВУТ МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
Янгиқўрғон тумани Ровут маҳалласида Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалий ишлар бошланди.
Мазкур лойиҳа асосида “BRUCKE UND STRASSENBAU” МЧЖ томонидан 1,3 миллиард сўм маблағ ҳисобидан маҳалла ички йўлларининг 3,2 километр қисмига асфальт қопламаси ётқизиш режалаштирилган.
Амалга оширилаётган ишлар маҳалла аҳолиси учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш, ички йўллар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ҳудуд ободончилигини таъминлашга хизмат қилади.
🏛 Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон ЮЛДАШЕВИЧ томонидан лойиҳанинг амалга оширилиш жараёнлари жойига чиққан ҳолда назоратга олиниб, ишлар сифати ва муддатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Slide 1 of 2