Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

ЁШЛАРНИНГ КАСБИЙ САЛОҲИЯТИ ВА ФАОЛЛИГИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

ЁШЛАРНИНГ КАСБИЙ САЛОҲИЯТИ ВА ФАОЛЛИГИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович тумандаги 2-сонли техникумда бўлиб, у ерда ташкил этилган тадбир жараёнлари билан танишди.
Туман ҳокими тадбирни кўздан кечирар экан, бу каби амалий тадбирлар ёшларнинг касбий салоҳиятини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шунингдек, Асадулла Нажмиддинов “Ёш қутқарувчилар” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари билан суҳбатлашиб, уларга келгуси фаолиятларида муваффақият тилади.
✅ Ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 2