Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р. Мамажонов ҳамда Кенгаш котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна Янгиқўрғон тумани Қўриқ маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ўрганиш давомида маҳаллада аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ўрганилди.
📌 Масъулларга аҳоли мурожаатларига тезкор ва амалий ёндашиш, ҳар бир масала бўйича аниқ чоралар белгилаш ҳамда ижро интизомини кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.