Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

Қонун ижроси ўрганилди

Қонун ижроси ўрганилди

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутати Олия Бахрамова, ЎзХДП туман Кенаши раиси Б.Утемуратов ва Кенгаш котибияти бош мутахассиси Гулзада Умарова иштирокида Конимех тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида бўлдилар.

Ташриф давомида 2015 йил 26 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–393-сонли Қонуни ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Хусусан, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, санитария талабларига риоя этиш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш ҳамда соҳа фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мутасаддилар билан соҳада мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Slide 1 of 3