Jańalıqlar

Туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари мутахассислари учун амалий ўқув-машғулотлар ташкил этилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти низомига мувофиқ, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятларига синов муддати билан ишга қабул қилинган мутахассислар амалиёт ўташлари белгиланган.

Шу асосда янги ишга қабул қилинган Янгиқўрғон тумани Кенгаши мутахассислари учун амалий машғулотлар ва малака ошириш дастури ўтказилди.

Унда иштирокчилар Кенгаш котибияти фаолияти, ҳужжат айланмаси, депутатлар билан ишлаш, доимий комиссиялар ва маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорлик масалалари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Бу каби ўқувлар Кенгашлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Slide 1 of 2