Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулла Нажмиддиновнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқаролар уй-жой масалалари, дала ҳовли кадастрини расмийлаштириш, кредит олиш, кредит тўлашда ёрдам бериш, моддий кўмак ҳамда уй-жой қуриш билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар билан чиқдилар.
Ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан эшитилиб, тегишли соҳа раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида ўрганилди.
Муаммоларни жойида ҳал этиш, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.