Жорий йилнинг 28-октябрь куни Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Р.Мамажонов томонидан тумандаги умумтаълим мактабларида таълим жараёнларини тизимли бориши, ободонлаштириш ишлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва мавжуд муаммолар ўрганиш мақсадида "Қўриқ" МФЙ ҳудудида жойлашган 11-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ташриф ва ўрганиш давомида мактабда ободонлаштириш ишлари яхши ташкил этилганлиги, куз-қиш мавсумига иссиқлик тизими қисман тайёр эканлиги, подваль қисми таъмирталаб бўлганлиги учун таъмирлаш ишлари зарур эканлиги каби муаммо ва камчиликлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мавжуд камчиликлар бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Ўрганишлар давом этмоқда.