Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов олиб борди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги ПФ-223-сон Фармони бўйича кичик дастурлар юзасидан туман ҳокимининг амалга оширган ишлари, шунингдек туман прокурори ҳамда туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосарларининг жорий йилнинг 9 ойи давомида ўз йўналишлари бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Масъулларнинг ҳисоботлари ҳамда сессияда кўрилган бошқа масалалар юзасидан музокаралар олиб борилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.