Yangiliklar

Депутат аҳоли муаммоларини ўрганмоқда.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Адхамжон Рахматуллаев Маърифат маҳалласи, Термиз кўча 4-берк 5-уйда яшовчи Шарофиддинов Шерзод Фазлиддин ўғлининг хонадонига ташриф буюриб, хонадон муаммолари билан танишди. Хонадонда жорий йилнинг январ ойида ёнғин содир бўлган ҳамда уйининг том қисми ёниб зарарланган. Депутат ҳамда шаҳар бош имоми ҳамда Наманган шаҳардаги Боқиполвон масжиди имом хатиби биргаликда бориб хонадон эгалари билан сухбатлашишди. Уйини тамирлаш учун хомийлар тамонидан ажратилган 2 тонна цемент махсулотини топширишди.

Slide 1 of 7