Yangiliklar

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалий ишлар давом этмоқда

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалий ишлар давом этмоқда
Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ–405-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижросини таъминлаш юзасидан манзилли ва амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, тумандаги маҳаллалардан танлаб олинган нуронийларга бириктирилган, камбағаллик реестрига киритилган оилаларнинг ўқувчи фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг эҳтиёжлари атрофлича ўрганилмоқда.
Айни кунларда мазкур оилалар фарзандларини спортга кенг жалб этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт формалари тарқатилмоқда.
Бу каби эзгу ишлар орқали ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.