Yangiliklar

ДОИМИЙ КОМИССИЯ "ИНСОН" ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

ДОИМИЙ КОМИССИЯ "ИНСОН" ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Коррупция иллати иқтисодий ривожланишни секинлаштиради, адолат тамойилларини издан чиқаради, халқнинг давлатга бўлган ишончини пасайтиради. Шу боисдан ҳам юртимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлари марказида бўлди.  Марказда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги ишлар ҳолати ўрганилди.

Депутатлар томонидан бу борада келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан таклифлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Комиссия раиси Ж.Носиров  комплаенс тизимининг фақат назорат эмас, балки ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика ва масъулият маданиятини шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Slide 1 of 4