Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
янв.21
Bahor nafasi: Deputat A.Ikromov xonadonida tamorqa ishlari avjida!
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Ушбу сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Валижон Адизов раислик
қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро
ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов
бошчилигида ишчи гуруҳи вакиллари, туман (шаҳар) Кенгашлари котибият мудирлари,
туман депутатлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Сессияда кун тартиби бўйича 2025-йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш
бўйича чора-тадбирлар тўғрисида туман прокурори З.Барноев ахбороти, туман
ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш
тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида тумани Ички
ишлар бўлими бошлиғи А.Икромовнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия ишига таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари
қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш
ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш
бўйича масъулларга бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

️ Сессия якунида
кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 8