Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
Сессия муҳокамаси

Сессия муҳокамаси  

Коррупция-жамият танасидаги саратон 

Тарихдан хабаримиз бор, қадимда хитойликлар мамлакатга душман киришини олдини олиш учун улкан девор қуришган, аммо ўтиб бўлмас девор бўлса-да, душманлар бир неча бор мудофаани ёриб, давлатни талон-тарож қилишаверишган, бунинг сабаби ўрганилганда хоин ва сотқинлар ёвга ёрдам беришган экан, яъни ҳозирги тил билан айтганда, коррупцион ҳаракат содир бўлган!! 

Демак, жамиятимиз танасидаги саратон бўлган-корруцциянинг тарихи ҳам, илдизи ҳам чуқур. Иллатга қарши курашиш учун муҳтарам Президентимиз шу йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгашининг йиғилишида коррупцияга қарши кураш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим
ташаббусларни илгари сурдилар. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашларининг таркиби тўлиқ янгиланди, вилоятимизда ҳам шундай таркибий
ўзгариш амалга оширилиб, ҳудудий Кенгаш раислигига халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши раиси П.Ш.Ахмеджанова тайинланди.
 

Коррупцияни ҳамма қилмайди, фақат мансабдорлар қилади, демак у-мансабдорлар жинояти!! Шунинг учун давлатимиз Раҳбари “Коррупцияни олдини олиш-давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлашдан бошланади”, дея қайд этдилар. Юқори даражадаги раҳбарлар, яъни вазирлар энди тайинланишидан олдин коррупцияга қарши аниқ режаларини парламентда ҳимоя қиладилар. Янги тизимнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, раҳбарлардан нафақат режа тақдим этиш, балки унинг ижроси юзасидан ҳам мунтазам ҳисобот бериш талаб этилади. 

Шу муносабат билан жорий йил 4 апрель куни халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг сессиясида шаҳар ИИБ бошлиғи Б.Санаевнинг ҳисоботи, шаҳар прокурорининг 1-ўринбосари А.Равшанбековнинг ахборотлари тингланди. Маълум бўлдики, ўтган чорак давомида вилоятимиз марказидаги 24 та маҳалланинг 18 тасида 56 та жиноят содир бўлган, ўтган йили шаҳарда 84 та коррупцион жиноятлар содир бўлган бўлса, бу йилнинг 1-чораги ўзида бу кўрсаткич 11 та қайд қилинган. 

Танқидий ва таҳлилий ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси А.Х.Эшмуратов, Коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий Кенгаши раиси, сенатор П.Ш.Ахмеджанова қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.  

Маълумки, коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман, шаҳар ва маҳаллалардаги маиший коррупция шаклида содир бўлмоқда, фуқароларимизда бу иллатга тоқатсиз кайфият шаклланмагани учун “сен менга тегма, мен сенга тегмай”, “нима бўлса бўлар, менга нима?” деган дунёқараш мақсадимизни узоқлаштирмоқда.
Шундай экан, ўзимизнинг душманимиз бўлган лоқайдлик, бефарқликка барҳам бериб, давлатимиз тақдирига дахлдорлик билан яшасак,ҳар қандай кўринишдаги коррупцион иллатга барҳам бера оламиз.
 

  

А.Абдурахманов, вилоят Кенгаши депутати, Коррупцияга қарши курашиш
вилоят ҳудудий Кенгаши котиби