Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Л.Хожаниязованинг 2025-йил дастлабки уч ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ўз сайловчиларига ахбороти тингланди.

 Бугун "Саркоп" ОФЙ ҳудудидаги 48-мактаб биносида Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Л.Хожаниязованинг 2025-йил дастлабки уч ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ўз сайловчиларига ахбороти тингланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сон, “Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сон Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сони Фармони, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-6-V-сон, "Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари мазмун-моҳияти хусусида батафсил фикр билдирилди. 

 Йиғилишда депутат Л. Хожаниязова 2025-йил дастлабки 3 ойида аҳолидан 22 та мурожаат тушгани, улар бўйича, 8таси жойида ҳал этилгани, 8таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш, 6 та депутатлик сўровларини Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколати доирасида асослантирилган тушунтиришлар бериш талаби билан чиқарилиб тегишли жавоблар олинди. 

Slide 1 of 5