Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ

 АҲОЛИ МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА: ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан сайлов округида жойлашган Юқори Навкент маҳалла фуқаролар йиғинининг «Зафар» кўчаси аҳолиси томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар давомида мазкур кўчада яшовчи аҳолининг электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоси мавжудлиги маълум бўлди. Хусусан, ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида зарур электр таянч устунлари ўрнатилган, бироқ ушбу устунларга электр тармоғи симларини тортиш ишлари ҳанузга қадар амалга оширилмагани аҳоли томонидан билдирилди.
Натижада хонадонларнинг электр таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар тўлиқ якунланмай, аҳоли учун муайян ноқулайликлар сақланиб қолмоқда.
Фуқароларнинг ҳақли мурожаатидан келиб чиқиб, депутат Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович мазкур масалани қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш, ўрнатилган электр таянч устунларига симларни тортиш ишларини тезлаштириш ҳамда аҳолини барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан Янгиқўрғон туман электр таъминоти корхонасига депутатлик сўрови юборди.
Депутатлик сўровида муаммони жойига чиққан ҳолда ўрганиш, зарур техник чора-тадбирларни белгилаш ва электр тармоғини тортиш ишларини қисқа муддатларда амалга ошириш масаласи кўтарилди.
📌 Аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган мазкур депутатлик сўровининг ижроси депутат назоратига олинди.