35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
АҲОЛИ ЯНГИ МАКТАБ ҚУРИШ МАСАЛАСИНИ КЎТАРДИ

АҲОЛИ ЯНГИ МАКТАБ ҚУРИШ МАСАЛАСИНИ КЎТАРДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан сайлов округи ҳудудида маҳаллаларни кўчама-кўча ўрганиш ишлари бошланди.
Ўрганишлар давомида фуқаролар билан бевосита мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари, таклифлари ҳамда ҳудуддаги мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилди.
Хусусан, Боғистон ва Соҳил ҳудудларида яшовчи ота-оналар томонидан янги умумтаълим мактаби қуриш масаласи кўтарилди. Ҳозирги вақтда мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи ўқувчилар 43-сонли умумий ўрта таълим мактабига қатнаб таълим олмоқда.
Айрим ўқувчилар мактабга бориб-келиш учун қарийб 7 километр масофани босиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат, айниқса, қиш мавсумида ва ноқулай об-ҳаво шароитларида ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарига қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Фуқаролар Боғистон ва Соҳил ҳудудларидаги ўқувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида янги мактаб биноси қуриб бериш масаласини ҳал этишда амалий ёрдам сўрадилар.
Депутат томонидан мазкур мурожаат назоратга олиниб, масалани тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ҳамда қонуний ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Кўчама-кўча ўрганиш ишлари сайлов округининг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.